Дам олиш кунлари ҳаво қандай бўлади?

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ ва иссиқ ҳаво ҳарорати сақланиб туради. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Жорий йилнинг 25-26 март, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳаво ҳарорати кўтарилади ва 23-25 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 27-29 даражани ташкил этади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида 24-26 март кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

Ушбу кунларда пойтахт Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради. Кучсиз шамол эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража кундузи 22-25 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Гидрометеорология иссиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг