Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 25-26 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, бугун кундузи ва дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 25-26 октябрда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 24 октябрда 25-30 даражани, шимолда 21-26 даражани ташкил этади. Дам олиш кунлари эса ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 25 октябрда 23-28 даражани, 26 октябрда 21-26 даражани, шимолда 25-26 октябрда 19-24 даражани ташкил этади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати бугун кундузи 28-30 даража, 25 октябрь куни 25-27 даража, 26 октябрь куни 24-26 даража бўлади. Кечалари ҳарорат 13-15 даража атрофида бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво ёмғир Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг