Дам олиш кунлари қаерларда ёмғир ёғиши айтилди

Interesting

−

image

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати асосан кундуз кунлари 25-30 даража, баъзи жойларда 32 даражагача, кечалари 13-18 даража бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилнинг 2-3 октябрь кунлари, Хоразм вилоятида ва Навоий вилояти шимолида 3 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Жорий йилнинг 4 октябрь куни совуқ ва нам ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистоннинг кўпчилик вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Фарғона водийсида 4 октябрда кечга томон ёмғир ёғиши кутилмоқда, Сурхондарё вилоятида эса ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.

Шимоли-ғарбий ҳудудларда кундузги ҳаво ҳарорати 12-17 даражагача пасаяди, республиканинг қолган ҳудудларида эса 20-25 даражагача бўлиши кузатилиб, кейинчалик куннинг иккинчи ярмида ҳарорат пасайиши бошланади.

3-4 октябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида чанг-тўзонлар билан 20-22 м/с гача кучайиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда 2-3 октябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи 25-27 даража, эртага, 3 октябрь куни 29-31 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

4 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-14 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи 22-24 даража бўлади, куннинг иккинчи ярмида 17-19 даражагача пасаяди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-5 октябрь кунлари республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ўзгидромет Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида жорий йилнинг 4-5 октябрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш билан чиққан эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends