Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди
Бу қизиқ
−
12 Сентябрь 7616 2 дақиқа
Ўзгидромет жорий йилнинг 12-14 сентябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун, 12 сентябрь куни ва эртага, 13 сентябрь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 30-35 даража атрофида бўлиши кутилмоқда. Жанубда эса бугун кундузи 37-39 даражагача бўлади.
Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат 20-25 даражагача пасаяди.
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳарорати пасая бошлайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 25-30 даражадан, жанубда 33-35 даражадан юқори бўлмайди.
Бугун, 12 сентябрь куни кундузи шимолда ва чўл ҳудудларда, дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Бугун, 12 сентябрь куни кундузи ҳаво ҳарорати 33-35 даража, эртага, 13 сентябрь куни 31-33 даража, 14-сетябр куни 27-29 даража бўлади.
Ҳарорат асосан кечалари 16-19 даража бўлади.
Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 10-15 даражагача, кундуз кунлари 20-25 даражагача пасаяди. Республиканинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь