Далаҳовлисида 670 туп каннабис етиштирган шахс қўлга олинди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида далаҳовлисида 670 туп каннабис етиштирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Билдирилишича, 1 август куни Самарқанд вилояти Самарқанд тумани Янги ариқ маҳалласида ўтказилган тезкор тадбир давомида 1976 йилда туғилган эркак далаҳовлисида 670 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланган. Шунингдек, унинг ҳовлисидан 15 кг 300 гм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Билдирилишича, далаҳовлида бўлган 3 нафар шахснинг ҳолатга алоқадорлиги бўйича текширувлар амалга оширилмоқда. Мазкур воқеа юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми “б” банди ва 273-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марғилонда уйида 37 кг гиёҳванд модда сақлаган шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

каннабис Далаҳовли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made