Президентнинг дабдабали “Marry me” қилган бўлажак куёви ҳибсга олинди

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг жияни Лаззат Нуркожоеванинг бўлажак турмуш ўртоғи гиёҳванд моддаларни сотишда гумон қилиниб қўлга олинди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларига таяниб, “24.kg” хабар берди. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Афтандил Сабирбековни наркотик моддаларни сотишда гумон қилиб, ҳибсга олган. Манбаларнинг қўшимча қилишича, Афтандил Сабирбеков аллақачон тергов изоляторига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Афтандил Сабирбеков яқинда Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан вертолёт ижарага олиб, турмуш қуришни таклиф қилган эди. Тадбирдан олинган видео кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлгач, давлат раҳбари бўлажак куёвининг исрофгарчиликлари учун узр сўрашга мажбур бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Marry me

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг