Даҳшатли Рагаса тўфони Хитойга ҳам етиб борди

Олам

image

Хитой жанубидаги Рагаса тўфони туфайли 1,8 миллион киши эвакуация қилинди. Бу ҳақида “Синьхуа” хабар берди.

Қайд этилишича, эпицентр яқинида секундига максимал 40 метр тезликдаги ҳаво оқимини юзага келтирадиган Рагаса тўфони Янцзян шаҳридаги Хайлин оролига етиб борган. Кеча, 23 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 22:00 ҳолатига кўра, вилоят бўйлаб 1,89 миллиондан ортиқ аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинган. Синоптикларнинг прогнозларига кўра, Рагаса ғарбга соатига тахминан 20 километр тезликда ҳаракат қилишда давом этади ва аста-секин заифлашади. 

CCTV’га кўра, вилоят ҳокимияти яқинлашиб келаётган “Рагаса” туфайли фавқулодда вазиятнинг энг юқори даражаси жорий этилган. Мактаблар, ишлаб чиқариш ва жамоат транспорти фаолияти тўхтатилган.

Об-ҳаво бюроси маълумотларига кўра, “Рагаса” Филиппин ҳудудини тарк этаётганда кучини сақлаб қолган. Шамолнинг барқарор тезлиги 185 км/соатгача, айрим вақтларда эса 230 км/соатгача етган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тайваннинг Хуалянь туманида тўғон ёрилиши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлганди. Хуалянь шаҳридаги кўчкилар туфайли ҳосил бўлган кўл Рагаса тўфони олиб келган кучли ёғингарчилик сабабли қирғоғидан тошиб кетган ва Гуанфоу қишлоғини сув босиб, оқим қишлоқни вайрон қилган еди.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой тўфон Рагаса

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг