Crew Dragon ХКСдан Ерга қайтмоқда

Технология

image

Америка космик кемаси Crew Dragon икки нафар астронавт – Дуглас Херли ва Роберт Бенкен билан Халқаро космик станциядан айрилди. Бу ҳақда NASA сайтида хабар берилган.

Кема АҚШнинг шарқий соҳили вақти билан соат 19:35 да ХКСдан айрилган. У бугун, 2 август куни Флорида штати соҳилларига етиб келади. Мутахассислар Crew Dragon`нинг қўниш жойини об-ҳаводан келиб чиқиб белгиламоқчи.

Ерга қайтаётган астронавтлар Дуглас Херли ва Роберт Бенкен люк ёпилишидан олдин ХКС жамоаси билан хайрлашди. Станцияда америкалик Крис Кэссиди ҳамда россиялик астронавтлар Анатолий Иванишин ва Иван Вагнер.

Маълумот учун, Crew Dragon кемаси SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракетаси ёрдамида 30 май куни Флоридадаги космодромдан ХКС томон учирилганди. Кема ХКСга Дуглас Херли ва Роберт Бенкенни олиб борганди.

Бу хусусий компаниянинг илк бор коинотга фазогирларни олиб чиқиши бўлди. Шунингдек, NASA’нинг Space Shuttle дастури 2011 йилда тугатилгандан кейин америкалик астронавтлар биринчи марта ХКСга Россиянинг “Союз” кемасидан бошқа кемада жўнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ХКС Crew Dragon

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг