Crew Dragon ХКСга муваффақиятли туташди

Технология

Бу кунни 18 йил кутдик – Маск муваффақиятли парвоз ва ундан кейинги режалар ҳақида гапирди north_east

Бу кунни 18 йил кутдик – Маск муваффақиятли парвоз ва ундан кейинги режалар ҳақида гапирди

Илон Маскнинг SpaceX компаниясига тегишли Crew Dragon космик кемаси Халқаро космик станцияга (ХКС) муваффақиятли туташди. Жараён YouTube орқали намойиш қилинди.

Космик кема Халқаро космик станцияга астронавтлар Даглас Херли ва Роберт Бенкенни етказди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 май куни соат 22:22 да Crew Dragon космик кемаси томонидан бошқарилган Falcon 9 ракетаси Флоридадаги Жон Фицджеральд Кеннеди номидаги Космик марказнинг 39-учиш комплексидан старт олди. Парвоз Crew Dragon`нинг ХКСга иккинчи учиши бўлди. Аммо кема экипаж билан илк бор парвоз қилди.

2011 йилдан ХКСга одамларни фақатгина россиянинг “Союз” сериясига кирувчи космик кемалари олиб чиқаётганди. НАСА ва “Роскосмос” ўртасидаги бир астронавтни 90 миллион доллар эвазига ХКСга олиб чиқиш бўйича келишуви 2020 йилнинг октябрь ойида ниҳоясига етади.


Мақола муаллифи

Теглар

космик кема

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг