“Эски ҳаммом...” Илон Маскнинг “ўйинчоғи” яна портлаб кетди (видео)
Олам
−
12:48 361 2 дақиқа
SpaceX компаниясининг Starship космик кемаси илк орбитал парвозини амалга ошириб, уч соатга яқин парвоздан сўнг Гавайи оролларининг шимолидаги Тинч океанига қўнди. Бу ҳақда Spaceflight Now хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 28 сентябрь куни Техасдаги Starbase космодромидан учирилган Starship дастлаб орбитага чиқиш вақтида 6 та Raptor двигателидан бирининг муддатидан олдин ўчиб қолишига қарамай, парвозни давом эттирган. Шундан сўнг кема орбитага чиқиш учун иккинчи марта двигателини ишга туширган.

Парвоз давомида Starship бурун қисмидан 26 та учинчи авлод Starlink сунъий йўлдошини орбитага чиқарган. Бу SpaceX’нинг янги ракетаси ёрдамида операцион сунъий йўлдошларни паст Ер орбитасига олиб чиқишдаги илк парвози бўлган.
Дастлаб миссияни олти марта Ер атрофида айланиб, тахминан 10 соат давом эттириш ва Чилидан ташқаридаги Тинч океанига қўниш режалаштирилган эди. Бироқ сунъий йўлдошлар муваффақиятли чиқарилгач, миссия муддатидан олдин якунланиб, Starship Гавайи оролларининг шимолидаги Тинч океанига йўналтирилган.

Starship атмосферага қайтиб, Гавайи оролларининг шимолидаги Тинч океанига бошқариладиган тарзда қўнган. Қўниш вақтида 3 та Raptor двигатели қайта ишга туширилган. Шундан сўнг Starship ён томони билан сувга тушган ва ёнилғи қолдиғи алангаланиши оқибатида портлаган. Spaceflight Now бу ҳолат океанга қўнишларда одатий ҳол эканини қайд этган.
Парвознинг муваффақиятли қисми сифатида Starship илк бор орбитага чиқиб, 26 та Starlink сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SpaceX компанияси 14-бор Starship кемасини учириб, унинг илк бор орбитага чиққани ва 26 та Starlink V3 сунъий йўлдошини фазога олиб чиққани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиStarship космик кемаси илк бор орбитага йўл олди
28 Сентябрь