Cпорт билан шуғулланадиган ўзбекистонликлар сони ошмоқда
Бу қизиқ
−
15 Октябрь 1666 1 дақиқа
Ўзбекистонда аҳолининг спорт билан шуғулланиш фоизи маълум қилинди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида жисмоний машғулотлар билан шуғулланувчи эркаклар кўрсаткичи 71,9 фоизни қайд этган. Шу даврда аёллар улуши 64,1 фоизни ташкил этган.
Йиллар кесимида эркаклар ўртасида спорт билан шуғулланиш даражаси қуйидагича бўлган:
- 2021 йил — 66%
- 2022 йил — 67,3%
- 2023 йил — 68,8%
- 2024 йил — 71,7%
- 2025 йил — 71,9%
Аёллар ўртасида эса бу кўрсаткич:
- 2021 йил — 55,7%
- 2022 йил — 57,3%
- 2023 йил — 58,5%
- 2024 йил — 63,7%
- 2025 йил — 64,1%
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда аҳолининг неча фоизи интернетдан фойдаланиши айтилган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь