COVID-19 ва жаҳон – 29 март тунида содир бўлган янгиликларнинг қисқа дайжести

Бу қизиқ

image

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар 635 мингга яқинлашди. Бугунга қадар 29 957 киши вафот этди. Сўнгги суткада 63 159 одам инфекция юқтириб олди. 3464 киши эса ҳаёт билан видолашди.

Ўзбекистонда вазият ўзгармади. Ҳозирга қадар мамлакатда коронавирусга чалинган беморлар сони 144 нафарга етди. 7 киши бутунлай соғайган бўлса, 2 киши вафот этди.

Қозоғистонда 29 март, соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 12 нафарга ортди. Айни пайигача, мамлакатда умумий ҳисобда 283 киши инфекцияга чалинган.

Канада соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 5655 нафарга етди. Инфекциядан 61 киши вафот этди. Беморлар сони бир кунда 918 нафарга ошган. 

Хитойда бир кун ичида 4 киши ушбу касалликдан вафот этди. Бундан ташқари, инфекция 31 кишида аниқланди. 322 киши шифо топди. Мамлакатда 723 та коронавирус инфекциясининг юқтирилган ҳолати аниқланди. 630 киши ҳануз касал бўлиб, улардан 19 кишининг аҳволи оғир, 93 киши тузалган. Инфекция юқтирганлар орасида ўлим ҳолати қайд этилмади.

Россияда мамлакат Фанлар академияси олимлари иштирокида COVID-19’га қарши уч хил вакцина ишлаб чиқилмоқда. Ушбу вакциналар "Коронавирус оқсиллари" деб аталадиган рекомбинант қисмлардан фойдаланган ҳолда замонавий юқори технологиялар асосида яратилмоқда. Мамлакатда айни дамгача 1534 одам коронавирус билан касалланган.

АҚШнинг Иллинойс штати, Чикаго шаҳрида истиқомат қилувчи эр ва хотин коронавирус инфекцияси сабаб бир кунда оламдан ўтди. Уларнинг турмушига 65 йил бўлган эди. Марҳумларнинг набираси Стивен Нэшнинг маълум қилишича, улардан олти фарзанд ва 18 нафар набира қолган.

Албанияда бугун, 30 март кунидан бошлаб кўчага чиқмоқчи бўлганлар бунинг учун смс орқали рухсат олиши керак бўлади. Рухсат олиш учун шахсни тасдиқловчи маълумотларни махсус рақамга юбориш керак бўлади. Ёки паспортдаги маълумотларни махсус сайтга киритиш талаб этилади.

Бошқа давлатларда, масалан, Италияда COVID-19 сабабли бир суткада 756 киши ҳаётдан кўз юмди. Африка қитаъсидаги Мали давлатида коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди. Ирландияда бир кунда 200 нафар шахс инфекция юқтириб олди, 10 нафар бемор вафот этди. Иорданияда эса COVID-19’га чалинганлар сони 13 нафарга кўпайиб, умумий ҳисобда беморлар сони 259 га етди.


Мақола муаллифи

Теглар

дайжест

Баҳолаганлар

601

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг