COVID-19: Истанбул аэропорти сайёҳларни кутиб олишда дунёга дарс беряпти (фото+видео)
Олам
−
05 Август 2020
23718Дунё мамлакатлари қатори Туркияда ҳам пандемия давом этаётганига қарамай, ушбу мамлакатда бир вақтнинг ўзида туризм соҳаси жадаллик билан ўз фаолиятини тиклаб бормоқда. Мамлакат нафақат ички сайёҳлар, балки хорижий туристлар учун ҳам эшикларини очиб юборган. Бунинг учун эса Туркиянинг бош дарвозаси – Истанбул халқаро аэропортида бир қатор талаблар жорий этилди.
Унга кўра, йўловчилар аэропорт ҳудудида ва бортда тиббий ниқоб кийишлари шарт. Мазкур тартибга амалга қилмаганлар, аэропорт ва бортга киритилмайди.
Терминалга фақат йўловчилар ва имконияти чекланган йўловчиларнинг ҳамроҳлари киритилади, холос.
Барча йўловчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш терминалнинг кириш қисмида термал камералар ёрдамида амалга оширилади. Шунингдек, махсус каска кийган ходимлар терминал бўйлаб йўловчиларнинг тана ҳароратини ўлчаб борадилар.
Х-нурлари орқали ўтадиган ҳар бир юк ултрабинафша нурлари билан тозаланади.
Ҳар бир йўловчи алоҳида қурилма орқали паспортини ултрабинафша нурларида тозалаши мумкин.
Терминалнинг киришидан тортиб, то бортгача ҳар бир қадамда антисептик воситалар ўрнатилган.
Терминалда шахсий ҳимоя воситалари автомати мавжуд. Йўловчиларнинг ижтимоий масофа қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш учун ер ва йўловчиларнинг диққатини тортувчи бошқа жойларга визуал ёрлиқлар ёпиштирилган. Шунингдек электрон огоҳлантириш ускуналари ўрнатилган.
Аэропорт ҳудуди 24 соат давомида тоза ҳаво билан таъминланади.
Самолётларга чиқаётган ҳар бир йўловчига алоҳида шахсий гигиена воситалари пакети тақдим этилади. Бундан ташқари, самолёт учиши давомида ултрабинафша нурлари вирусларга қарши курашади. Учиш давомида борт мунтазам тоза ҳаво билан таъминланади.
Коронавирус тестини топширган йўловчиларнинг жавоблари мусбат чиққудек бўлса, улар ё давлат, ё хусусий шифохонага жойлаштириладилар.
Аэропортдаги дўконлар квадрат метридан келиб чиқиб, ижтимоий масофа сақлаш имкониятларини инобатга олган ҳолда чекланган миқдорда харидорларни қабул қилади.
Дўконларда контактсиз дезинфекция мосламалари ўрнатилган. Шунингдек ишлатилган қўлқоп ва маскалар учун алоҳида утилизация жиҳозлари мавжуд. Дўконларга барча кириш нуқталари беркитилиб, фақат бир йўлакдан кириш ташкил этилган.
Ҳожатхоналарга кириш эса 5 кишидан ошмаган ҳолатда навбат билан амалга оширилади.
Барча ресторан ва кафелардаги столлар ижтимоий масофани ҳисобга олиб, 2 метр оралиқда жойлаштирилган. Хўрандаларни столлар устидаги ойналар ажратиб туради.
Стол ва стуллар, идишлар ҳам бир харидордан кейин дезинфекция қилинади. Зираворлар, кетчуп, майонез, шакар ёки вилкалар, пичоқ ва қошиқчалар бир марталик пакетларда келтирилади.
Йўловчилар учун қоғоз пулларда эмас, пластик карталарда тўловни амалга ошириш тавсия этилади.
Аэропорт ходимлари ва борт кузатувчилари ижтимоий масофа қоидаларига мувофиқ ҳаракат қиладилар ва шахсий ҳимоя воситалари – юз қалқонлари, қўлқоплар ва ниқоблардан фойдаланадилар.
Фойдаланиш осон бўлган дезинфекциялаш машиналари барча хизмат кўрсатиш жойларига ўрнатилган.
Йўловчиларни рўйхатга олиш, паспорт назорати, божхона – хуллас барча хизмат кўрсатиш пунктлари мунтазам равишда дезинфекция қилинади.
Барча хизмат кўрсатиш жойларидаги рейтинг тартиби ижтимоий масофа қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Йўловчиларнинг кутиш жараёнида ижтимоий масофани сақлашлари алоҳида эътиборга олинган ва ўриндиқларга огоҳлантириш ёрлиқлари ёпиштирилган. Кутиш заллари мунтазам равишда зарарсизлантирилади.
Юк ташийдиган транспорт воситалари ижтимоий масофага мос келадиган ўриндиқ билан жиҳозланган.
Ҳар сафар ишлатилганидан кейин “buggy servis” транспорт воситалари дезинфекция қилинади.
Аэропортда жойлашган масжидларда фойдаланиш учун ибодатчиларга бир марталик жойнамозлар ҳам тайёрлаб қўйилган.
Бортда эса таомлар алоҳида муҳрланган идишларда, усти ёпиқ ҳолатда тақдим этилади.
Дунё мамлакатлари қатори Туркияда ҳам пандемия давом этаётганига қарамай, ушбу мамлакатда бир вақтнинг ўзида туризм соҳаси жадаллик билан ўз фаолиятини тиклаб бормоқда. Мамлакат нафақат ички сайёҳлар, балки хорижий туристлар учун ҳам эшикларини очиб юборган. Бунинг учун эса Туркиянинг бош дарвозаси – Истанбул халқаро аэропортида бир қатор талаблар жорий этилди.

LiveБарчаси