COVID-19. Бразилия фожиасининг сабаби айтилди
Олам
−
18 Июнь 2020
14772Қўшни мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Бразилияда COVID-19 касаллиги нега шунчалик аниқлангани ҳақида бир нечта фаразлар мавжуд. Улардан бири дастлаб четдан келганларда касалликнинг кўп учраши бўлди. Бу ҳақда Сан-Паулу университети профессори, вакцинология ва юқумли касалликлар асослари мутахассиси Элдер Накая айтиб ўтди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Бразилияда коронавирус билан касалланганлар сони бир миллионга яқинлашмоқда – 955 минг 377 киши, 46 минг 510 бемор инфекция оқибатида вафот этган.
"Бразилияда COVID-19 ҳодисалари нега шунчалик кўп бўлишига бир нечта фараз мавжуд. Биринчидан, бу жуда катта мамлакат. Иккинчидан, бу хаб, Жанубий Америкадаги энг муҳим мамлакат ҳисобланади. Шунинг учун касалликнинг авж олишига АҚШ ва Европадан келган одамлар сабаб бўлган бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Биз кўп сонли беморларни қабул қилиб олдик", деди олим.
Накаянинг таъкидлашича, сиёсий жиҳат бор – Бразилия Президенти ушбу касалликнинг жиддийлигига ишонмайди. Жаир Болсонару штатлардаги коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш учун савдо ва хизматларни чекловчи қоидаларни фаол танқид қилмоқда. Март ойида у ҳеч қандай коронавирус уни синдира олмаслигини эълон қилди ва ЖССТ томонидан эълон қилинган пандемия фонида у касалликни "кўп бўлмаган грипп", деб атади.
Олимнинг фикрига кўра, карантин – касаллик ёйилишига қарши энг яхши усулдир. "Вируснинг Бразилияда маҳаллий тарқалиши март ойидан бери давом этмоқда ва ҳозирда у кичик шаҳарларгача етиб борди. Бошқа мамлакатларда бўлгани каби, йирик шаҳарларда ҳам касалликнинг тез ёйилиши кузатилмоқда. Бразилия ҳозирда Жанубий Америкадаги эпидемия марказидир", деди Накая.
LiveБарчаси