City Mall’да ёнғин содир бўлдими?

Жамият

image

Бугун, 16 февраль куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги City Mall ҳудудида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълум бўлишича, аслида кўнгилочар савдо маркази ҳудида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машғулотлари ўтказилган. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

“Бугун, 16 февраль куни соат 15:00 да Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ботир Зокиров кўчасида жойлашган City Mall ҳудудида ФВВнинг ўқув машғулотлари ўтказилади”, дейилади хабарда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролар, блогер ва ижтимоий тармоқ администраторларидан аҳоли орасида саросима кўтармаслик мақсадида мазкур ўқув машқларини ўтказиш давридаги амалий жараёнларга оид материалларни нотўғри талқин қилмаслик, балки мавжуд маълумот ва ахборотлардан унумли ҳамда оқилона фойдаланишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги “Aviator” савдо-кўнгилочар марказида кучли ёнғин содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида 2 ёшли қизча ҳалок бўлди. Шундан сўнг пойтахтдаги савдо мажмуаларида текширув ўтказилиб, зарур талабларга жавоб бермайдиган мажмуалар ёпилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин City Mall

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг