Чўчқа буйраги кўчириб ўтказилган бемор ҳам узоқ яшамади 

Саломатлик

image

Аввалроқ, Америка Қўшма Штатларида чўчқа буйраги муваффақиятли трансплантация қилинган бемор шифохонадан чиққани ҳақида хабар бергандик. 

Дунёда биринчи марта гени ўзгартирилган чўчқа буйраги кўчириб ўтказилган 62 ёшли бемор Рик Сулаймон қарийб икки ойдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда AP хабар берди.

Қайд этилишича, ўша пайтда жарроҳлар чўчқанинг буйраги беморга камида икки йил хизмат қилишини айтишган.

Шифохонанинг трансплантация гуруҳи бу одамнинг ўлимидан чуқур қайғуда эканликларини изҳор қилиб, унинг оиласига ҳамдардлик билдирган. Мутахассислар ўзларини оқлаб, ўлим трансплантация оқибатида содир бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай аломат йўқлигини ҳам маълум қилган.

Сулаймоннинг оиласи эса эркак трансплантацияга муҳтож бўлган минглаб одамларга умид бериш учун операция қилинганини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, чўчқа юраги ўрнатилган одам ҳам операциядан сўнг икки ой яшаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бемор шифохона Америка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг