Икки ой олдин чўчқа юраги ўрнатилган одам вафот этди

Олам

image
0:00
0:00
download

Икки ой олдин америкалик шифокорлар томонидан гени ўзгартирилган чўчқанинг юраги кўчириб ўтказилган биринчи бемор (эркак) вафот этди. Бу ҳақда Мэриленд университети тиббиёт маркази шифокорлари маълум қилган

Қайд этилишича, бемор Дэвид Беннет 57 ёшда бўлган. Дастлаб янги юрак ишлаган, бироқ бир неча кун аввал америкаликнинг аҳволи ёмонлаша бошлаган. Шундан сўнг, эркак жорий йилнинг 8 март куни вафот этган. 

Маълумотларга кўра, ўтган йили 41 мингдан ортиқ америкалик орган трансплантацияси операциясидан ўтган, бироқ донор органларнинг кескин танқислиги сақланиб қолмоқда ва ҳар куни ўнга яқин одам трансплантация навбати етмасидан вафот этади.

Олимлар келажакда гени ўзгартирилган ҳайвонлардан орган трансплантацияси кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишига умид қилмоқда, биргина АҚШнинг ўзида ярим миллиондан ортиқ одам орган донорлигига муҳтож.

Эслатиб ўтамиз, америкалик шифокорлар илк бор жорий йилнинг 7 январь куни одамга гени ўзгартирилган чўчқанинг юрагини муваффақиятли кўчириб ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1020

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made