АҚШда чўчқа буйраги беморга муваффақиятли кўчириб ўтказилди
Саломатлик
−
06 Апрель
6454Америка Қўшма Штатларида чўчқа буйраги муваффақиятли трансплантация қилинган бемор шифохонадан чиқди. Бу ҳақда Массачусетс умумий шифохонаси ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, икки ҳафта олдин дунёда биринчи марта гени ўзгартирилган чўчқа буйраги 62 ёшли Рик Слейманга трансплантация қилинган. 3 апрель куни у шифохонадан чиқарилган. Операция Бостондаги Массачусетс умумий шифохонасида март ойи охирида бўлиб ўтганди.
“Биз бугун, генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқа буйраги трансплантацияси амалга оширилган биринчи беморимиз Рик Слейман шифохонадан чиқарилганидан хурсандмиз. У соғаймоқда ва оиласи билан уйда даволанишда давом этади”, дейилади Х’да.
Маълумот учун, Слейман узоқ вақтдан бери буйрак етишмовчилигидан азият чеккан. Олти йил олдин худди шу шифохонада унга одам буйраги қўйилган, аммо унинг танаси буйракни қабул қилмаганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда чўчқа юраги имплантация қилинган 58 ёшли Лоуренс Фосетт операциядан олти ҳафта ўтиб вафот этганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси