Чорвачилик наслларини яратиш бўйича Хитой олийгоҳлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Жамият
−
07 Апрель 2023
5113Шўр ва сувсизликка чидамли экин турлари, чорвачилик наслларини яратиш бўйича Хитойнинг мазкур йўналишдаги етакчи олийгоҳлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарёда халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида маълум қилди.
Гап шундаки, давлат раҳбари Сирдарё аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган 5 та янги ташаббусни илгари сурди. Учинчи ташаббус доирасида Сирдарёда ирригация ва мелиорация тизимларини модернизация қилишга хитойлик инвесторлар жалб қилинади. Хусусан, вилоят ҳокимига қишлоқ хўжалигида илм ва инновация жорий қилиш бўйича Хитойдан 2 нафар маслаҳатчи олиб келинади.
Шунингдек, Хитой тажрибаси ёрдамида қорамол ва паррандачилик экокомплекслари ташкил қилинади, шўр ва сувсизликка чидамли маккажўхори, сорго, беда каби озуқага бой экин навлари экилади. Интенсив анор, қовун, пекан ёнғоғи ва балиқчилик плантациялари ташкил қилинади, мева-сабзавотни сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш технопарки ташкил этилади.
Маълум қилинишича, шўр ва сувсизликка чидамли экин турлари, чорвачилик наслларини яратиш бўйича Хитойнинг бу йўналишдаги етакчи олийгоҳлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Уларнинг филиаллари ташкил қилиниб, қишлоқ ва сув хўжалиги учун кадрлар тайёрланиши ҳамда ер ўзлаштириш, чўлланиш, ирригация ва экология йўналишида илмий-тадқиқотлар олиб борилиши режалаштирилмоқда.
LiveБарчаси