Чироқчиликлар бир кунда 16 соат чироқсиз яшаётгани маълум бўлди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида одамлар кунига 12-16 соат электр энергиясисиз яшашга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда ҳудудда махсус ўрганишлар олиб борган Ўзбекистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси хабар берди.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг жойларда амалга оширилган электр энергияси ва ундаги узилишлар юзасидан мониторинг ишлари давомида Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида кунига 12-16 соатгача электр тармоқдан режасиз узилиш ҳолатлари кузатилган. Оқибатда аҳоли томонидан ҳақли эътироз ва норозиликлар кўпаймоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси истеъмолчиларни ҳақ ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларини юзага келтирган “Ҳудудий электр тармоқлари” бўйича судга даъво аъризаларини киритиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп электр энергиясидан узилаётгани маълум бўлганди. Унда Қашқадарё вилоятида 6 соатгача электр энергияси берилмаётгани айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Чироқчи

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг