Чироқчида электр беқарорлиги сабаб шифохонадаги рентген ускунаси “куйди”
Local
−
18 January 2021 5082 1 minute
Ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани марказий шифохонасида рентген ускунасининг асосий қисми 29 декабрдан буён ишламаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё Соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди.
Аниқланишича, Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими қабулхонасидаги рентген ускунаси 2020 йил 29 декабрдан буён носоз ҳолатда. Электр таъминотидаги тез-тез узилишлар сабабли ускунанинг дастурий таъминотида носозликлар кузатилган. Ускуна икки марта таъмирланган. Бироқ яна юқоридаги сабаб билан носозликни тўлиқ бартараф этиш имкони бўлмаган. Ускунани яна таъмирлаш чоралари кўрилаяпти.
Айни пайтда тиббиёт бирлашмаси ҳудудида жойлашган кўп тармоқли марказий поликлиникадаги рентген ускунаси доимий равишда ишлаб турибди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August