Чирчиқ ИИБдан ёш йигитнинг ўлиги чиқди
3-саҳифа
−
02 Декабрь 2023
16196Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси тергов ҳибсхонасидан 2001 йилда туғилган йигит ўзини осган ҳолда топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди.
Таҳририятга келган маълумотларга кўра, йигит жорий йилнинг 20 ноябрь куни ўғрилик жиноятида гумонланиб қамоққа олинган. У 1 декабрь куни соат 02:30 ларда ҳибсхонада ўзини осган ҳолда топилган.
Йигитнинг ўз жонига қасд қилишига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас. Ҳибсхона камерасидаги тасвирларга кўра, йигит ўзини чойшабга осган.
Аммо манбанинг маълум қилишича, ўзини осгани айтилган бўлса-да, йигитнинг бурни сингани ва танасида жароҳатлар борлиги аниқланган.
Шундан сўнг йигитнинг ота-онаси ўғлининг жасадини кўмишга рухсат бермаган ва экспертиза ўтказилишини талаб қилмоқда.
Ҳозирда QALAMPIR.UZ журналисти ҳолатни ўрганмоқда. Қўшимча маълумотлар берилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижондаги тергов ҳибсхонасида болали аёл калтаклангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси