Андижондаги тергов ҳибсхонасида болали аёл калтаклангани айтилди
3-саҳифа
−
01 Декабрь 2023
11116Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги 3-тергов ҳибсхонасида ходимлар маҳбус аёлни 1 ойлик чақалоғи билан уриб, тепиб, турли хил уятли сўзлар билан ҳақорат қилаётгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) муносабат билдирди.
Тармоқларда тарқалган хабарга кўра, ушбу воқеа жорий йилнинг 24 ноябрь куни содир бўлган. Айтилишича, ҳибсхона ходимлари маҳбус аёл О.Ғ.ни уриб, тан жарохати етказган. Шунингдек, ходимлар аёлнинг боласини олиб қўйиб, давлат ихтиёрига бериш билан қўрқитишган.
Омбудсман муносабатига кўра, маҳбус О.Ғ. билан олиб борилган суҳбат давомида у ижтимоий тармоқда тарқатилган хабарни тасдиқлаб, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига шикоят ёзган.
О.Ғ. фарзанди олиб қўйилгани ва ўзи тинчлантириш хонасига жойлаштирилганини тасдиқламаган. Фарзанди доим ўзи билан бирга бўлган ва тинчлантириш хонасига жойлаштирилмаган.
Шунингдек, ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида О.Ғ. билан бир камерада сақланаётган 3 нафар шахс билан ҳам суҳбат ўтказилиб, улардан ҳам ҳолат юзасидан тушунтириш олинган.
Шу куни воқеа бўйича суд тиббий экспертизаси ўтказилиб, унинг натижасига кўра, О.Ғ.нинг баданида тан жароҳатлари аниқланмаган.
“Тўпланган ҳужжатлар Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун вилоят прокуратурасига юборилди. Қайд этиш лозимки, мониторинг ўтказилган кунда она ва боланинг соғлиғи яхши экани аниқланди”, дейилади омбудсман муносабатида.
LiveБарчаси