Чирчиқ дарёсида юзлаб балиқлар нобуд қилингани айтилмоқда
Жамият
−
28 Сентябрь 2022
6604Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ дарёсида кўп миқдордаги балиқлар нобуд бўлгани ҳақида видео тарқалди. Видеони суратга олган киши унда юзлаб балиқлар ариқ четида нобуд бўлиб ётганини кўрсатган. Мазкур ҳолат бўйича Давлат экология қўмитаси муносабат билдирди.
“Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Чирчиқ дарёсида нобуд бўлган кўп миқдордаги балиқлар тўғрисида”ги видеохабар юзасидан Давлат экология қўмитасининг инспекторларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан Чирчиқ дарёси ўзани бўйича ўрганиш олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолатга аниқлик киритилиб, келиб чиқиш сабаблари ва амалга оширилаётган чоралар тўғрисида қўшимча маълумот берилади”, дейилади қўмита баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, жорий ой бошида Зарафшон дарёсининг Навоий вилояти Кармана тумани ҳудуиддан оқиб ўтувчи қисмида 1000 га яқин балиқ нобуд бўлгани хабар қилинган эди. Ўрганиш давомида жами 829 дона (486 дона товонбалиқ, 113 дона сазан, 121 дона сом балиқ, 12 дона туркистон мўйловдори, 97 дона Самарқанд храмуляси) балиқлар нобуд бўлгани аниқланган.
LiveБарчаси