Чирчиқда уйнинг ювиниш хонасидан 26 ёшли аёлнинг жасади топилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 26 апрель куни соат 21:30 ларда Чирчиқ шаҳри, 3-кичик туманида яшаган 1994 йил туғилган аёл К.М.нинг мурдаси уйининг ювиниш хонасидаги яланғоч ҳолатда ташқи кўринишидан енгил тан жарохатлари билан топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, К.М. жорий йилнинг 25 март куни Қозоғистондан қайтиб келгани ва у 14 кун мобайнида Самарқанд вилоятида карантинга олингани сабабли, COVID-19 инфекциясидан вафот этганлигинидан шубҳаланиб, шаҳар ДСЭОМ ходимлари томонидан намуналар олинган ва К.М.да коронавирус инфекцияси аниқланмаган. Шу сабабли, унинг ўлими юзасидан 28 апрель куни судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

28 апрелдаги СТЭ дастлабки маълумотномасига кўра, К.М.нинг ўлимига бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия энса соҳаси юмшоқ пардаси остига қон қуйилиши, бош энса ва ён соҳалари тери ости қон қуйилиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

23 апрель куни соат 23:00 ларда К.М.нинг хонадонига таниши 1998 йилда туғилган Р.Х. келиб, улар бирга спиртли ичимликлар ичиб, ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида Р.Х. К.М.нинг буйин соҳасини бўғиб, бош қисмини ерга уриб, тан жароҳати етказганлиги оқибатида вафот этганлиги, Р.Х. унинг мурдасини ювиниш хонасига олиб кириб ваннага солганлигини, лекин у ўзига келмаганлиги сабабли унинг хонадонидан Samsung J7 русумли телефонини олиб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 29 апрель куни шаҳар прокуратураси томонидан Р.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Чирчиқ

Баҳолаганлар

1360

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг