Тошкент вилоятидаги уйдан жасад топилди
Жамият
−
10 Декабрь 2019
11747Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи фуқаро Ш.С.нинг уйидан 1987 йилда туғилган Т.Ғ.нинг жасади топилди. Жасад топилган пайтда тананинг бош ва юз қисмларида жароҳатлар бўлган. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар берди.
Ички ишлар органлари томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл тумани “Эпкенди” маҳалласида рўйхатда турувчи, ҳозирда яшаш ва ишлаш жойининг тайини бўлмаган, 1960 йилда туғилган фуқаро Қ.С. рашк туфайли содир этгани аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Терговни прокуратура олиб бормоқда.
Аввалроқ, Термизда 11-синф ўқувчиси маст ҳолда ўзидан катта йигитни пичоқлагани хабар қилинганди.