Чиноздаги мудҳиш ЙТҲ иштирокчиси ички ишлар ходими бўлган – Манба
3-саҳифа
−
14 Сентябрь 2020
10638Кеча, 13 сентябрь куни Тошкент вилоятида Nexia-3 ва Lacetti иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. ЙТҲ иштирокчиси бўлган Nexia-3 автомобилининг ҳайдовчиси Ички ишлар органлари ходими бўлган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, у Олмазор тумани Ички ишлар бўлими ходими бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида содир бўлган ушбу ЙТҲда 4 киши, жумладан Nexia-3 ҳайдовчиси бўлган ички ишлар ходими ҳам вафот этган.
ЙТҲ Чиноз тумани, “Кўтарма” МФЙ ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 858-километрида содир бўлган. Nexia-3 ҳайдовчисиؘ – 1986 йилда туғилган Т.С. рул бошқарувини йўқотади ва йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиқдан йўлни қарама-қарши томонига ўтиб кетади. Сўнг қаршисидан келаётган ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган, Ф.Н. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиль билан тўқнашади.
Натижада, Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси 34 ёшли Т.С., Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси 39 ёшли Ф.Н. ҳамда ушбу автомобиль йўловчилари 40 ёшли Э.Х. ва 25-30 ёшлардаги аёл (шахсига аниқлик киритилмоқда) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этади.
Шунингдек, Lacetti русумли автомобиль йўловчилари 29 ёшли К.Б. ва 44 ёшли Ю.Ҳ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.