Чингиз Айтматов Ислом Каримов ҳақида нима деган эди?

Жамият

image

Каримов Фонди Қирғизистон халқ ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақида билдирган фикрларини эълон қилди.

“Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовдек киши ҳақида даврдан, бошқача айтганда, ҳозирги замон манзарасини ташкил этиб турган долзарб муаммолар ва бўҳронли ҳолатлардан айри ҳолда фикр юритиб бўлмайди.

Ислом Каримов мана шу экстремал даврнинг етакчиси. Унинг тутган ўрни ҳам, у орттирган тажрибанинг қимматлилиги ҳам мана шунда. “Қайта қуриш”дан кейинги даврда юзага келган нотинч, олағовур замонда у Ўзбекистон жамиятида барқарорлик ва ишонч муҳитини пайдо қила олди, халқи олдига миллатнинг ўзлиги ва қадр-қимматини англатишга ундовчи улкан мақсад ва вазифалар қўя билди”, деган Чингиз Айтматов.

Таъкидлаш керакки, Каримов Фонди Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳақида кўпчилик билмаган маълумотларни эълон қилиб келяпти.

Бундан аввалроқ, Фонд Озарбайжон Президенти Ҳайдар Алиевнинг Ислом Каримов ҳақида айтган фикрларини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ислом Каримов Чингиз Айтматов

Баҳолаганлар

177

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг