Чилонзорга вақтинча ҳоким тайинланди. Аввалгиси дарахткушлик ортидан “учганди”
Жамият
−
22 август 2022 18869 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманига Жамолиддин Хуснуддинович Хожиманов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тегишли фармойиши қабул қилинган.
“Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Хожиманов Жамолиддин Хуснуддиновичга Чилонзор тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажариш юклатилсин”, дейилади ҳужжатда.
Қайд этиш керакки, Чилонзор тумани ҳокими Ш.Мавлонов ҳудуддаги дарахткушликдан кейин ишдан олинганди. У билан бирга туман прокурори И.Бозоров ҳам ишдан бўшатилган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август