Чилонзордаги ЙТҲда пиёда вафот этди. Автомобилни ИИББ ходими бошқарган

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Нурафшон йўли Муқимий кўчасида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ва қора рангдаги Lacetti пиёдани уриб юборгани ҳақида хабар берган эдик. QALAMPIR.UZ тарқатган хабардан сўнг Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳам мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди. 

ИИББдан хабар қилишларича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жорий йилнинг 6 апрель куни соат 19:30 атрофида, қайд этганимиздек, Чилонзор туманидаги Муқимий кўчасида содир бўлган. 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходими Lacetti русумидаги хизмати автомобилини бошқариб кетаётган маҳал, пиёдани уриб юборган. 

Пиёда – аёл киши шифохонага етказилган ва кўрсатилган тезкор ёрдам фойда бермай вафот этган. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви тайинланган.

Ҳолат бўйича Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Шу ўринда бир савол туғилади: мазкур воқеага оид хабар ва видео кеча, 8 апрель куни QALAMPIR.UZ’да эълон қилинди. 6 апрель куни содир бўлган воқеа ҳақида унга қадар ИИББ миқ этгани йўқ. Хўш, бу ҳуқуқбузарликни яширишга бўлган уринишмиди?
 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ИИББ

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг