Чилонзорда озиқ-овқат дўкони ёниб кетди
3-саҳифа
−
30 июл 2091 1 дақиқа
Бугун, 30 июль куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 14:41 да Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, Чўпонота кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 14:46 да етиб бориб, ёнғин соат 14:55 да қуршаб олиниб, 14:59 да тўлиқ ўчирилган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жароҳатланган фуқаролар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 июль куни Сирдарё вилоятида жойлашган дўконлардан бирига ўт кетган эди.
Live
Барчаси