Сирдарёда бирйўла 3 та дўконга ўт кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 29 июль куни Сирдарё вилоятида жойлашган дўконлардан бирига ўт кетди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, соат 12:22 да “112” тизимидан Сирдарё вилояти ФВБга Сирдарё тумани, “Ёшлик” МФЙ, Ўзбекистон шох кўчасида жойлашган дўконда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган. Шунга кўра, 3 та қутқарув бўлинмаси зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин соат 13:00 да ўчирилган.

Дастлабки маълумотга кўра, 3 та дўконнинг тахминан 80 квадрат метр майдони ёниб зарарланган. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, масъул ходимлари ва ҳамкорликдаги хизматлар масъуллари чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг