Чилонзорда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ юз берди
Жамият
−
09 Ноябрь 2019 5758 1 дақиқа
Кеча, 8 ноябрь куни Тошкент шаҳрида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ Чилонзор тумани Муқимий ва Арнасой кўчалари кесишмасда соат 18:00 да юз берган. ВАЗ-2107 русумли автомобиль ҳайдовчиси 27 ёшли Нургали Р. Чорраҳада тўғри ҳаракатланаётган 32 ёшли Саида И.В. бошқарувидаги Spark автомобилига йўл бермаган. Натижада Spark бетон тўсиққа чиқиб кетиб, 46 ёшли Малика Т.В. бошқариб кетаётган Toyota русумли автомобил билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь