Чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш учун утилизация йиғими жорий қилинди
Жамият
−
15 Ноябрь 2019
3969Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳужжат билан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
1) 33-модданинг биринчи қисми:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилди:
“экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш учун утилизация йиғими (бундан буён матнда утилизация йиғими деб юритилади) ундиришни”;
учинчи – ўн биринчи хатбошилари тегишинча тўртинчи – ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисобланадиган бўлди;
2) 34-модда:
биринчи қисми “бошқа мажбурий тўловлардан” деган сўзлардан кейин “утилизация йиғимидан” деган сўзлар билан тўлдирилди;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм ҳам киритилди:
“Утилизация йиғими суммалари даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушади”;