Президент янги қонунни имзолади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни

Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги 754–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда, № 7–8, 217-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 9, 591-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 33-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш учун утилизация йиғими (бундан буён матнда утилизация йиғими деб юритилади) ундиришни»;

учинчи – ўн биринчи хатбошилари тегишинча тўртинчи – ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

2) 34-модда:

биринчи қисми «бошқа мажбурий тўловлардан» деган сўзлардан кейин «утилизация йиғимидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Утилизация йиғими суммалари даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушади»;

тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари тегишинча ўнинчи ва ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги 913–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2007 йил, № 4, 163-модда, № 9, 420-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2013 йил, № 12, 350-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 8, 383-модда, № 9, 510-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда) 25-моддасининг иккинчи қисмидаги «хусусий» деган сўз чиқариб ташлансин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938–XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 4–5, 126-модда; 1998 йил, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 5, 112-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2002 йил, № 4–5, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда; 2007 йил, № 12, 590, 608-моддалар; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334-модда, № 12, 472-модда; 2012 йил, № 1, 4-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 12, 341-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 12, 383, 384-моддалар; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 676-модда, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 5, 265-модда, № 8, 469-модда, № 9, 592-модда) 66-моддасининг биринчи қисмидаги «шунингдек дафн этиш нафақасини» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598–I-cонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5–6, 82-модда; 2003 йил, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда, № 7, 432-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 161-модда, № 4, 199-модда, № 8, 469-модда) 63-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкалари ушбу уйларнинг турар жойлари ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлари мулкдорларига доимий фойдаланиш учун берилади».

5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713–I-cонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2007 йил, № 1, 3-модда, № 4, 156-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 365-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 673, 676-моддалар; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 4, 199-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 5-модданинг ўн биринчи хатбошисидаги «хусусий» деган сўз чиқариб ташлансин;

2) 23-модданинг:

номи «турар жойлардан» деган сўзлардан кейин «ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ички ишлар органлари тегишли ҳудудда фуқаролар ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан ҳамда яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланилиши, шу жумладан паспорт режимига риоя этилиши, яшаётган шахсларнинг ҳисобга олиниши ва тегишли шартномаларнинг мавжудлиги юзасидан назоратни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан биргаликда амалга оширади»;

3) VIII бўлимнинг номидаги «ХУСУСИЙ» деган сўз чиқариб ташлансин;

4) 128-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«128-модда.Уй-жой мулкдорларининг ширкати

Уй-жой мулкдорларининг ширкати (бундан буён матнда ширкат деб юритилади) кўп квартирали битта ёки бир нечта зич жойлашган, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер участкаси билан бирлаштирилган уйдаги хусусий турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг бирлашмасидир.

Ширкат турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг ташаббуси билан ташкил этилади, у нотижорат ташкилоти бўлиб, ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.

Ширкатларнинг ташкил этилиши ва фаолияти тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади»;

5) 132-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«132-модда.Кўп квартирали уйдаги турар жойларни ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларни ва умумий мол-мулкни сақлаш харажатлари

Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдори ўзига қарашли турар жойни ўз ҳисобидан тегишли техник ва санитария ҳолатида сақлайди, шунингдек кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни ўз зиммасига олади.

Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари умумий харажатларни, қоида тариқасида, мажбурий бадаллар шаклида биргаликда зиммаларига оладилар, бу бадаллар кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш, уни жорий ва капитал таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш харажатларининг ўрнини қоплаши керак.

Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича мажбурий бадаллар миқдори мазкур уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

Мулкдорнинг кўп квартирали уйдаги ўзига қарашли турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлардан фойдаланмаслиги ёхуд умумий мол-мулкдан фойдаланишдан воз кечиши уни кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни ҳамда шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларда иштирок этишдан тўлиқ ёки қисман озод қилмайди.

Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдори ўзининг умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатлардаги иштирокига доир мажбуриятини турар жойни шартнома бўйича ижарага, арендага олувчига ўтказиши мумкин, бунда ҳақнинг ўз вақтида тўланиши масъулияти турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорининг зиммасида бўлади.

Кўп квартирали уйдаги турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдори ширкатни, бошқарувчини ёки бошқарувчи ташкилотни ёхуд турар жой ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари томонидан вакил қилинган шахсни умумий мол-мулкни ва шу уйга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкасини сақлаш бўйича умумий харажатларни тўлашга доир мажбуриятлар жойни ижарага, арендага олувчига ўтказилганлиги ҳақида хабардор қилиши шарт»;

6) 134-модданинг олтинчи қисмидаги «(ижрочи директор)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

7) 138-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«138-модда.Уй-жой фондини бошқариш

Уй-жой фондини бошқариш уй-жой фондини, муҳандислик ускуналарини, шу уйларга туташ, ободонлаштириш элементлари бўлган ер участкаларини лозим даражада сақлашни, уларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашни ҳамда фуқароларнинг яшаши учун зарур шароитларни яратишга қаратилган бошқа фаолиятни ўз ичига олади.

Давлат уй-жой фондини бошқариш уй-жой фондининг мулкдори ва бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот ўртасида тузиладиган шартномага биноан амалга оширилиши мумкин.

Хусусий уй-жой фондини бошқариш бевосита турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари, ширкат, бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот томонидан ёхуд қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқача усулда амалга оширилиши мумкин.

Кўп квартирали уйни бошқариш усули шу уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Кўп квартирали уй турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорлари томонидан бевосита бошқарилганда шу уйдаги умумий мол-мулкни сақлаш ёки уни таъмирлаш ишларини бажариш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномалари турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши қарорлари асосида тузилади. Бунда учинчи шахслар билан муносабатларда турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари номидан турар жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан вакил қилинган турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларидан бири ёки бир нечтаси иш юритишга ҳақлидир.

Кўп квартирали уйни бошқариш «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ширкат ташкил этилмаган кўп квартирали уйни бошқариш бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот томонидан кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг қарори асосида тузиладиган шартномага мувофиқ амалга оширилиши мумкин»;

8) 139-модда:

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бошқарувчи ёки бошқарувчи ташкилот, бир томондан, ва уй-жой фонди мулкдори ёки ширкат, агар ширкат ташкил этилмаган бўлса, кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари, иккинчи томондан, уй-жой фондини бошқариш шартномасининг тарафларидир»;

учинчи қисмининг учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги, бешинчи ва олтинчи қисмларидаги «(ижрочи директор)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

6-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида»ги 222–II-сонли Қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 6–7, 105-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2007 йил, № 7, 323-модда, № 9, 416-модда; 2009 йил, № 9, 330-модда; 2010 йил, № 9, 335, 341-моддалар, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2012 йил, № 4, 105-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 12, 343-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 7, 431-модда, № 10, 670, 677-моддалар; 2019 йил, № 7, 389-модда, № 8, 471-модда) 1-иловасига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) йигирма бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулоти (бундан табиий вино мустасно) ишлаб чиқариш»;

2) қирқ саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси»;

3) қуйидаги мазмундаги эллик саккизинчи ва эллик тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Тўлов тизимлари операторининг фаолияти.

Тўлов ташкилотларининг фаолияти».

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелда қабул қилинган «Чиқиндилар тўғрисида»ги 362–II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 4–5, 72-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда, № 9–10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 604-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 247-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 40-модда, № 10, 671-модда; 2019 йил, № 9, 591-модда) қуйидаги мазмундаги 231-модда билан тўлдирилсин:

«231-модда. Утилизация йиғими

Экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида утилизация йиғими тўланади.

Утилизация йиғими:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан – ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига жойлаштирилганда;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан – Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ишлаб чиқарилганда (йиғилганда, тайёрланганда) ундирилади.

Утилизация йиғимининг миқдорлари, утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситаларининг, ўзиюрар машиналарнинг ва улар тиркамаларининг турлари ҳамда тоифалари, шунингдек утилизация йиғимини ундириш, қайтариш ва ундан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндилар билан боғлиқ ишларни бажариш бўйича инфратузилмани ташкил этиш учун харажатлар утилизация йиғимидан тушган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади».

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ–136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, № 12, 639-модда; 2009 йил, № 9, 330, 331-моддалар, № 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, № 5, 178-модда, № 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 474-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 9, 248-модда, № 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106-модда, № 9/1, 238-модда, № 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, № 10, 263-модда, № 12, 349-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772, 773-моддалар; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 10, 676-модда, № 12, 781, 783-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 2, 3-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 166-моддалар, № 8, 471-модда, № 9, 589-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 208-модданинг 24-бандидаги «хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари» деган сўзлар «уй-жой мулкдорлари ширкатлари, бошқарувчи ташкилотлар ва бошқарувчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 2111-моддадаги «20 фоизли» деган сўзлар «15 фоизли» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 217-моддадаги «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» деган сўзлар «уй-жой мулкдорлари ширкатлари, бошқарувчи ташкилотлар ва бошқарувчилар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4) 331-модданинг 18-бандидаги «хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари» деган сўзлар «уй-жой мулкдорлари ширкатлари, бошқарувчи ташкилотлар ва бошқарувчилар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

5) 335-модданинг иккинчи қисмидаги «хусусий» деган сўз чиқариб ташлансин.

9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрда қабул қилинган «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ–269-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 12, 469-модда; 2011 йил, № 12/2, 363-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда) 18-моддаси биринчи қисмининг саккизинчи хатбошисидаги «хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари» деган сўзлар «уй-жой мулкдорлари ширкатлари, бошқарувчи ташкилотлар ёки бошқарувчилар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 27 декабрда қабул қилинган «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги ЎРҚ–276-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 12, 476-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

1) 9-модданинг биринчи ва учинчи қисмларидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 18-модданинг:

учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 5 октябрда қабул қилинган «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги ЎРҚ–302-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 10, 272-модда) 13-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«13-модда. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини олиб кириш ҳамда реализация қилишга доир чекловлар

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига алкоголь маҳсулотини полиэтилен, полистирол ва бошқа полимер материалдан тайёрланган полимер истеъмол идишларида олиб кириш тақиқланади, бундан пиво ва вино маҳсулотлари мустасно.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини:

йигирма ёшга тўлмаган шахсларга;

таълим, спорт муассасалари ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйлаб икки юз метрдан кам масофада жойлашган савдо объектлари томонидан, бундан савдо объекти умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуаларининг (бозорларнинг) ва ярмарка павильонларининг ҳудудида жойлашган ҳоллар мустасно;

улар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаса;

акциз маркалари билан тамғаланмаган ҳолда (пиводан ташқари) ёки қалбаки акциз маркалари билан;

уларнинг ишлаб чиқарувчисини аниқлаш имконини берадиган тарзда аниқ тамғаланмаган бўлса;

доналаб, қутисиз (ўровсиз) ҳолда – тамаки маҳсулотига нисбатан;

уларни ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчиси томонидан ишлаб чиқарилган бўлса;

бундай маҳсулотни етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки етказиб беришни қонун ҳужжатларини бузган ҳолда амалга оширган етказиб берувчидан олинган бўлса, реализация қилиш мумкин эмас.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини реализация қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳолларда ҳам чекланиши мумкин».

12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ–460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда) 171-моддасининг 8-бандидаги «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аъзоларидан» деган сўзлар «кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13-модда.  Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

1) Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 16 декабрда қабул қилинган «Электрон тўловлар тўғрисида»ги ЎРҚ–13-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 412-модда);

2) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 22 сентябрда қабул қилинган «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ–223-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 9, 337-модда) 12-моддаси.

14-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

15-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 1 ва 7-моддалари мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

Ушбу Қонуннинг 2, 4, 5-моддалари, 8-моддаси 1, 3, 4, 5-бандлари, 9 ва 12-моддалари «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.

Ушбу Қонуннинг 6-моддаси 3-банди, 13-моддаси «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга кирган кундан эътиборан амалга киритилади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти
Шавкат Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2019 йил 14 ноябрь


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев қонун

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг