Чет элга чиқишда “тақиқ” борлигини текшириш учун янги тизим ишга тушди

Жамият

image

Чет элга чиқишда пандемия давридаги санитар-гигиеник талаблар билан бирга ҳеч қандай қарздорлик мажбурияти бўлмаслиги ҳам лозим.

Қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаслиги фуқароларнинг чет элга чиқишига “тақиқ” қуйилишига сабаб бўлади.

Эндиликда қарздорликни ёки тақиқни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган МИБнинг расмий mib.uz сайти орқали бир зумда ўзингизга нисбатан тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олишингиз мумкин.

Мазкур сайтда республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи чекланган ёки чекланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар билан танишиш, қарздорлик аниқланган тақдирда, уни шу заҳоти ушбу сайтда электрон тарзда турли тўлов тизимлари орқали тўлаш имконияти яратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қарздорлик

Баҳолаганлар

1343

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг