Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз – ҳақиқий мард инсонлар! – Президент (видео)
Local
−
12:45 683 2 minutes
Чет элда ишлаётган ҳар бир ўзбекистонлик оиласининг ризқи, фарзандлари келажаги учун тинимсиз меҳнат қилаётган ҳақиқий мард инсонлар. Бу ҳақда бугун, 2 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев меҳнат миграцияси соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган йиғилишда сўз очди.
Йиғилишда давлат раҳбари хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар ҳақида алоҳида тўхталган.
“Чет элда ишлаётган ҳар бир юртдошимиз оиласининг ризқи, фарзандлари келажаги учун тинимсиз меҳнат қилаётган ҳақиқий мард инсонлардир. Улар ҳам бизнинг фуқароларимиз, бизнинг фарзандларимиз. Қаерда ишлашидан қатъи назар, фуқароларимиз ҳуқуқини ҳимоя қилиш – давлатнинг доимий бурчи ва вазифаси”, дейди Президент.
Ўзбекистон раҳбари хорижда меҳнат қилаётган бирорта ҳам ўзбекистонлик ўз муаммоси билан ёлғиз қолмаслиги кераклигини қатъий таъкидлаган.
Билдирилишича, эндиликда чет элда муаммога дуч келган фуқаро элчи ёки консулни излаб юрмайди. “Онлайн маҳалла” платформаси орқали ёрдам сўраб мурожаат қолдиради. Зарур вазиятда элчининг ўзи унинг олдига бориб, ҳуқуқларини ҳимоя қилади, муаммосига ечим топади.
Давлат раҳбари мутасаддиларга ушбу тизимни 10 кун ичида йўлга қўйиш ва самарали ишлашини таъминлаш бўйича таклифлар киритишни топширган.
Қайд этилишича, муҳим жиҳати – меҳнат мигрантларига муносабат ўзгармоқда. Хорижда ишлаётган инсон шунчаки пул жўнатувчи эмас, балки давлат ҳимоясига ҳақли, қадри баланд фуқаро сифатида эътироф этилмоқда.
Live
All01 November
01 November
01 November