Chery Tiggo 7 Pro 2024 va Tiggo 8 Pro Max 2024 Ўзбекистон тоғларида синовдан ўтказилди

Бизнес

image

2024 йил 21 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Chery Tiggo 7 Pro 2024 вa Tiggo 8 Pro Max 2024 кроссоверларининг янги моделлари ҳайдов синови (тест-драйв) бўлиб ўтди. Тадбир Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори АDM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилди. Ҳайдов синови (тест-драйв) доирасида ОАВ ва блогерлар янги машиналарни турли йўл шароитларида синаб кўриш имкониятига эга бўлди, шунингдек, уларнинг техник ва функционал хусусиятлари билан танишди.

Тадбирни Chery брендининг Ўзбекистондаги директори Пьера Долуа очиб берди ва янги моделларнинг асосий хусусиятлари ҳамда афзалликлари ҳақида сўзлади. Шундан сўнг, иштирокчиларга тоғли йўналишлар бўйича квестда иштирок этиш учун техник кўрсатмалар берилди.

Иштирокчилар ва таклиф қилинган меҳмонлар олтита Chery Tiggo 7 Pro 2024 вa олтита Tiggo 8 Pro Max 2024 автомобилларидан фойдаланган ҳолда Бўстонлиқ туманига йўл олишди. Квест йўналиши Чорвоқ, Чимён ва Амирсой каби муҳим тоғли жойларга ташрифни ўз ичига олди.

Ҳайдов синови (тест-драйв) давомида иштирокчилар янги SUV-классдаги автомобилларни турли йўлларда, жумладан асфальт йўллар ва беқарор йўллар бўйлаб синаб кўриш имкониятига эга бўлди. Квест топшириқлари, автомобиль бошқаруви кўникмалари ва кроссоверларнинг мультимедиа тизимига интеграция қилинган сунъий йўлдош навигацияси билан ишлашни текширишга қаратилган эди.

Йўналишнинг умумий узунлиги 150 километрдан зиёд бўлиб, бу иштирокчиларга автомобилларни ҳақиқий эксплуатацияга яқин шароитларда батафсил синаб кўриш имкониятини яратди. Квест финалида иштирокчиларнинг етиб келган вақти ва бажарган топшириқлари асосида мукофотлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир расмий бўлмаган қисм билан якунланди, унда иштирокчилар ўз таассуротлари ҳақида муҳокама қилди ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлди.

“Квестда иштирок этиш жуда қизиқарли тажриба бўлди. Чиройли манзаралар, дўстона муҳит ва янги Tiggo 7 Pro 2024 автомобилларини синаб кўриш имкони менга катта таассурот қолдирди. Автомобиль беқарор йўл шароитларида аъло даражада натижаларни кўрсатди. Уни барчага, ишончли автомобиль излаётганларга тавсия қиламан”, деди иштирокчи Шоҳруҳбек Маматов.

“Тадбир юқори савияда ташкил этилган. Квест нафақат қизиқарли вақт ўтказишга, балки автомобилни турли шароитларда ҳақиқий синовдан ўтказишга ҳам имкон берди. Янги Tiggo 8 Pro Max 2024 моделининг бошқаруви алоҳида таърифга лойиқ. Ташкилотчиларга бундай имконият яратганликлари учун миннатдорман”, деб таъкидлади иштирокчи Жаҳонгир Нормуродов.

Ҳайдов синови (тест-драйв) учун автомобиллар қуйидаги дилерлик марказлари томонидан тақдим этилди: Chery Qukpudsh, Chery Sampi, Chery Rohat, Chery Qamashi, Chery Bukhara, Chery Fergana ва Chery Х-Моtors.

Chery компаниясининг Ўзбекистондаги АDM Global гуруҳи томонидан тақдим этилган автомобиллар хусусиятлари, тўпламлари ва нархлари ҳақида батафсил маълумот cheryauto.uz сайтида мавжуд. Бепул ҳайдов синовидан (тест-драйв) Chery Uzbekistan дилерлик марказларида ўтиш мумкин.

Chery Uzbekistan'нинг  расмий саҳифалари:

Алоқа учун: +998 71 276 55 55
Website: cheryauto.uz
Instagram: cheryuzbekistan 
Telegram: cheryuzbekistan
Telegram-botcheryuzbekistanbot
FacebookCheryUzbekistan
YouTubecheryuzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Chery Tiggo 7 Pro Chery Tiggo 8 Pro Max

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made