Чемпионлик парадида “Ливерпуль” мухлисларини машина босиб кетди (видео)

Спорт

image

Кеча, 26 май куни тунда Англия Премьер-лигасидаги ғалабасини нишонлаётган “Ливерпуль” футбол клуби мухлислари устига 53 ёшли шахс автомобилини ҳайдади. Оқибатда тахминан 50 киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, “The Telegraph” хабар берди.  

Нашрга кўра, воқеа Ливерпуль шаҳрида жамоанинг чемпионлик шарафи учун ўтказилган тантанали парад чоғида юз берган. Тез ёрдам хизмати маълумотларига кўра, 27 киши шифохонага етказилган, улардан иккисининг аҳволи оғир. Яна 20 нафар кишига ҳодиса жойининг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилган. 

BBC хабарига кўра, қутқарувчилар етиб келганида, машина остида тўрт киши, жумладан бир бола қисилиб қолган бўлган.

Машина ҳайдовчиси – 53 ёшли маҳаллий аҳоли вакили, “оқ танли британиялик” ҳибсга олинган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у атайлаб мухлислар устига автомобилини ҳайдаган. Автомобиль тўхтаганидан сўнг, атрофдаги одамлар ҳайдовчига ҳужум қилган, бироқ полиция уларни орқага суришга муваффақ бўлган. Расмийлар воқеани террорчилик ҳаракати сифатида кўриб чиқмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиянинг Штутгарт шаҳрида Mercedes Gelandewagen бир гуруҳ одамларни босиб кетган эди. Ҳодиса оқибатида 3 киши оғир, яна 5 киши енгил жароҳат олган. Ҳайдовчи ҳодиса жойида қўлга олинган. Воқеа вақтида оғир тан жароҳатлари олган 46 ёшли аёл шифохонада вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливерпуль футбол мухлисилар Англия Премьер-лигаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг