“Челси”нинг украиналик футболчиси допинг тестидан ўта олмади

Спорт

image

“Челси” ярим ҳимоячиси Михаил Мудрик допинг-тестдан ижобий ўтди. Бу ҳақда “Tribuna” хабар берди.

Манбага кўра, украиналик футболчи “А” намунасида тақиқланган модда топилган. Намуна октябрь ойининг охирида олинган. Ўшанда Англия чемпионатида мавсумнинг саккизинчи ва 9-тур ўйинлари давом этаётганди. Яқин кунларда Мудрикдан “B” текшируви ҳам ўтказилади. Агар “B” тест ҳам дастлабки таҳлилни тасдиқласа, футболчи узоқ муддатли дисквалификация қилиниши мумкин.

Англия чемпионатининг жорий мавсумида Мудрик 7 та ўйин ўтказиб, бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга оширмади, бироқ Конференциялар лигасида у 6 та ўйинда 3 та гол урди ва худди шунча голли узатмани амалга оширди. 23 ёшли футболчи ўтган йил январь ойида аристократлар сафига келиб қўшилганди. “Челси” футболчи трансфери учун 100 миллион евро сарфлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Михаил Мудрик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг