“Челси”нинг Мудрик учун Неймардан воз кечгани маълум бўлди

Спорт

image

Англиянинг “Челси” клуби украиналик футболчи Михаил Мудрикнинг қиммат трансфери туфайли Неймарни ўз сафига қўшиб олиш фикридан воз кечган. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, май ойи охирида ва июнда ПСЖ “Челси”га Неймарни сотиб олишни таклиф қилган. Бироқ Лондон клуби мавжуд футболчиларига кўпроқ имконият яратиб бериш мақсадида таклифни рад этган. Гап шундаки, Михаил Мудрик Неймар билан бир позицияда тўп суради ва “Челси” Мудрик учун катта пул – 100 миллион евро тўлаган.

Лондон клуби Неймар хизматларидан воз кечиб, ёш футболчиларга кўпроқ эътибор қаратмоқчи бўлган. 

Мудрикнинг “Челси”даги натижалари қониқарли эмас. 22 ёшли футболчи ўтган мавсум Англия чемпионатида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга ассистлик қилди. 

Қайд этиш жоиз, Неймар “Челси”дан ташқари Европанинг бир қанча топ-клубларига таклиф қилинди, бироқ якунда Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клуби футболчини ўз сафига олишга қарор қилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймарга янги клубида бир қанча қулайликлар яратиб берилиши хабар қилинганди. Бразилиялик футболчи Саудия Арабистонида севгилиси Бруно Бьянкарди билан никоҳсиз яшаши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Неймар Михаил Мудрик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг