“Челси” Лондон клублари рекордини янгилади
Спорт
−
24 Январь 2022 5191 1 дақиқа
Кеча, 23 январь куни Англия Премьер лигасининг 23-тури доирасида “Челси” Лондондаги “Стемфорд Бриж” стадионида “Тоттенхэм”ни қабул қилди. Унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Шу тариқа “Челси” АПЛ доирасида ўзи иштирок этган 272 та Лондон дербисида 501 очко тўплади ва 500 лик довондан ўтган биринчи клубга айланди.
Жорий йилнинг 19 февраль куни жамоа навбатдаги дербида иштирок этади. “Аристократлар”нинг рақиби жанубий Лондоннинг “Кристал Пэлас” клуби бўлади.
“Челси” АПЛ жорий мавсумида 47 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Мусобақа пешқадами ва амалдаги чемпион 23 учрашувда 57 очко жамғарган “Манчестер Сити” ҳисобланади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь