“Челси” футболчилари Жота ва Силванинг оиласига хайрия қилди
Спорт
−
14 Август 2025 6025 1 дақиқа
“Челси” футболчилари клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги пул мукофотларининг бир қисмини марҳум футболчилар Диогу Жота ва Андре Силванинг оила аъзоларига хайрия қилади. Бу ҳақда Британиянинг “The Athletic” нашри хабар берди.
Манбага кўра, Англиянинг “Челси” жамоаси Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигидан клуб бюджетига тахминан 114 миллион доллар даромад келтирган. Кейинчалик “Челси” раҳбарияти 15,5 миллион доллар маблағни жамоа бош мураббийи ва футболчилар ўртасида тенг тақсимлаш учун ажратган. Клуб футболчилари эса биргаликда бу маблағнинг бир қисмини Диогу Жота ва Андре Силванинг оиласига хайрия сифатида беришга қарор қилган.
Бу ташаббус жамоанинг ички бирдамлиги ва футболчилар орасидаги инсонпарварлик руҳини кўрсатади. "Челси" вакиллари бу маблағлар футболчилар оилаларига моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш сифатида берилаётганини таъкидлади.
Маълумот ўрнида, Диогу Жота ва унинг укаси Андре Силва жорий йил 3 июль куни йўл-транспорт ҳодисасида вафот этган.
Англия чемпионати Диого Жота ва Андре Силванинг хотираси учун 1 дақиқалик сукут билан бошланади.
Live
Барчаси