Чехияда мотам куни эълон қилинди
Олам
−
22 Декабрь 2023
5726Чехия ҳукумати 23 декабрни Карл университетида содир бўлган отишмада ҳалок бўлганлар хотираси учун мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда “Prague Morning” газетаси хабар берди.
Мамлакат Бош вазири Петр Фиала ҳукуматнинг навбатдан ташқари йиғилишида тегишли қарор қабул қилинганини айтган.
Унинг сўзларига кўра, барча фуқароларни қурбонлар ва уларнинг оилаларига дард ва ҳамдардлик туйғуси бирлаштиради.
“Шу куни соат 12:00да бир дақиқалик сукут билан барчамиз ушбу даҳшатли фожиа қурбонлари хотирасини ҳурмат қиламиз”, дея сиёсатчи сўзларини келтиради нашр.
Воқеа туфайли Францияга ташрифини тўхтатиб, Прагага қайтган республика раҳбари Петр Павел ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Чехия Президенти Карл университетида келажакда содир бўлган фожиа каби ҳолатларнинг олдини олиш учун оқилона ечим топиш муҳимлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь куни Прагадаги Карл университетининг биноларидан бирида отишма юз берди. Оқибатда 14 киши ҳалок бўлди, 25 киши яраланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь