Чехияда талаба 14 кишини отиб ўлдирди

Олам

image

Кеча, 21 декабрь куни Прагадаги Карл университети биноларидан бирида отишма юз берди. Оқибатда 14 киши ҳалок бўлди, 25 киши яраланди. Бу ҳақда BBC хабар берди. 

Жароҳатланганларнинг камида 9 нафари оғир, беш нафари ўртача, 10 нафари эса енгил тан жароҳати олган. 

Чехия полицияси раҳбари Мартин Вондрашек ҳужумчининг ўлими ўз жонига қасд қилиш бўлиши мумкинлигини айтган, бироқ расмийлар унинг полиция томонидан отиб ўлдирилгани эҳтимолини ҳам текширмоқда.

Отишмани содир этган шахс Девид Козак бўлиб, у Карл университетида таҳсил олган.

Ҳужумнинг аниқ сабаблари ҳозирча номаълум. Полицияга кўра, отишма уюштирган шахс яна икки кишининг ўлимига ҳам жавобгар бўлиши мумкин: ўтган ҳафта Прага яқинидаги ўрмонда ўлдирилган эркак ва унинг гўдак қизи.

Карл университети Чехиядаги асосий олий таълим муассасасидир. У 1348 йилда Чехия қироли, Люксембург қироли Карл IV томонидан асос солинган. Университетда 50 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Чехия отишма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг