Чехия Россияда ракета ишлаб чиқараётган собиқ КГБ ходимига санкция киритди
Олам
−
17 Август 2023
4806Чехия Россиянинг энг йирик тактик ракета мудофаа холдинги раҳбари Борис Обносов ва унинг оиласига қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда россиялик мухолифатчи Алексей Навальний жамоаси хабар берди.
Эълон қилинган маълумотга кўра, Обносовнинг ўзи, унинг қизи Ольга Зорикова ва куёви Ростислав Зориков санкциялар остида қолган.
"Бунинг учун биз Чехия расмийлари билан учрашдик ва ёзишмалар қилдик, барча мумкин бўлган органларга минглаб хат ёздик. Фаоллар Прага кўчаларига чиқди, Зориков ҳатто улардан бирини калтаклади”, дейилади Навальний жамоаси баёнотида.
Айтилишича, 2023 йил май ойида Навальний жамоаси Борис Обносов оиласининг Чехияда саккиз миллион евродан ортиқ қийматдаги ҳашаматли кўчмас мулки борлигини аниқлаган.
Шундан сўнг, Коррупцияга қарши кураш халқаро жамғармаси директорлар кенгаши раиси Мария Певчих жамғарма Борис Обносов ва Зориковларнинг Чехияга киришини тақиқлаш учун уларга қарши санкциялар талаб қилишига ваъда берган.
Маълумот учун, Борис Обносов СССР Давлат хавфсизлик қўмитаси (КГБ) ходими бўлиб ишлаган. Истеъфодаги Федерал хавфсизлик хизмати генерал-майори.
Унга нисбатан Чехиядан ташқари яна бир неча давлатлар – Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия ҳам санкциялар қўллаган.
LiveБарчаси