Чехия НАТО кучларининг мамлакат бўйлаб ҳаракатланишига рухсат берди
Олам
−
25 Февраль 2022
11941Бугун, 25 февраль куни Чехия ҳукумати республика ҳудуди бўйлаб НАТО қўшинларининг ҳаракатини маъқулловчи ҳужжатни тасдиқлади. Бу ҳақада мамлакат Мудофаа вазири Яна Чернохова матбуотга маълум қилган.
Ҳужжатда НАТО қўшинларига мамлакт ҳудуди бўйлаб зарур шарт-шароитлар яратиб бериш кўзда тутилган. Бундан ташқари, Шимолий Атлантика альянсига Чехия ҳудудидаги аэродромлардан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам берилган.
“Ҳукумат Украинадаги вазиятни инобатга олиб, НАТО бўлинмаларининг республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишини ҳамда уларни зарур логистика ва бошқа турдаги хизматлар билан таъминлашни маъқуллади. Уларга ёқилғи қуйиш учун мамлакат аэродромларидан фойдаланишга рухсат берилди”, деган Мудофаа вазири.
Шунингдек, Чернохованинг қўшимча қилишича, Украина Киевга совға қилинган 152 мм калибрли 4000 та артиллерия снарядларини Чехия республикасидан ҳалигача олиб чиқиб кетмаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Россия Украинага нисбатан бошлаган ҳарбий ҳаракатлар ортидан Европа қитъасида юзага келган таҳдид сабабли НАТО кеча, 24 февраль куни Шарқий Европага ўз қўшинларини жойлаштириши ҳақида маълум қилган эди.
LiveБарчаси