Чехия Қобулдаги элчихонасини ёпади

Олам

image

Чехия Афғонистондаги хавфсизлик сабаб 2023 йил 1 январдан бошлаб пойтахт Қобулдаги элчихонасини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда Чехия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“ТИВ Афғонистонда хавфсизликни мустаҳкамлаш истиқболларини кўрмаяпти ва бу соҳадаги вазият ёмонлашишда давом этмоқда. Мамлакатдаги вазият  ва икки томонлама муносабатларнинг бугунги даражасини инобатга олган ҳолда вазирлик элчихонанинг ёпилишини асосли, деб ҳисоблайди”, дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, Қобулдаги дипломатик ваколатхонанинг вазифалари Покистондаги Чехия элчихонасига ўтказилади.

Шу билан бирга, Прага Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этади.

Шаҳбоз Абдусатторов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Чехия

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг