Чехия Бош вазири Ўзбекистонга келади

Жамият

image

Чехия Республикаси Бош вазири Андрей Бабиш 29-30 апрель кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, кўп қиррали Ўзбекистон-Чехия ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилади.

Ўзаро савдони кўпайтириш, машинасозлик, “яшил” энергетика, кимё, фармацевтика ва транспорт соҳаларида кооперацияни кенгайтириш диққат марказида бўлади. Маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Халқаро кун тартибидаги масалалар, шу жумладан кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Учрашув якунида икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Ташриф доирасида Бош вазир Андрей Бабиш Ўзбекистон-Чехия бизнес форумида ҳам иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Чехия Ўзбекистон Андрей Бабиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг