Чек сўраган болани урган сотувчи қамалди
3-саҳифа
−
22 Июль
12485Аввалроқ, Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги дўконлардан бирида QR-кодли чек сўраган 13 ёшли болага дўкон сотувчиси томонидан тарсаки туширилгани ҳақида хабар берилганди.
Дўкон сотувчиси 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 22 июль куни жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судида мазкур иш кўриб чиқилган. Суд дўкон сотувчиси З.A.га 13 ёшли (2011 йилда туғилган) болага нисбатан қилган ғайриқонуний ҳаракатлари учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ боланинг юзига тарсаки урган сотувчига иш қўзғатилганди. Шунингдек, Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев калтак еган бола билан учрашиб, унга раҳмат айтгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
16:25